РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

203 нарсалардан лаззат топиб, қувватланади. Султоний руҳнинг асл сифати – софликдир. Унга “Си- фати инсон” деб аталади. (Инсон мана шу сифатга эриш- гандагина комил инсон бўла олади.) Бу сифат Аллоҳ Таолнинг Жамол сифатига сазовор бўлади. Доимо Аллоҳ Таолонинг розилигида бўлиб, унинг розилигидан бир қа- дам узоқлашкиси келмайди. Шу туфайли бу иккала сифат бир-бирига батамом зид бўлиб, вужуд ўлкасида доимий жанг олиб боради. Масалан: Бирор вужудда Султоний руҳ ҳукмронликни қўлга киритмасдан, Ҳайвоний руҳ ўз ҳолича ташлаб қў- йилса, Нафс амморалик сифатида қолиб кетади. Вақт ўт- ганисари ҳайвоний руҳ Султоний руҳни енгиб, бошқарув- ни қўлга олади. Бора-бора ундай кимсанинг ҳайвондан фарқи қолмайди. Балки ҳайвондан ҳам тубанроқ бўлиб “Хосирад дуня вал ахиро” бўлиб, дунё ва охирати ҳароб бўлади. Аммо Султоний руҳ, Ҳайвоний руҳни эркин таш- ламасдан, у билан курашишга давом этса, Ҳайвоний руҳ охир оқибат Султоний руҳга бўйсинишга мажбур бўлади. Султоний руҳнинг ҳукмронлигига рози бўлиб, илоҳий буйруқларни бажара бошлайди. Худди мана шу киши- ларинг нажот топишига умид бор. Фақат таназзулга юз тутиш хафви батамом бартараф эмас. Чунки нафснинг ҳийлалари бисёр”.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=