РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
202 Шамсиддин Нурий Ҳазратларининг “Мифтаҳ ул-қулуб” номли асарида нафс ҳақида шундай дейилади: Нафси аммора “Инсонда икки руҳ мавжуддир. Бири “Ҳайвоний руҳ”- дир Бу Аллоҳ Таолонинг Жалол сифатининг тажаллиси ўлароқ яратилган. Яна бири эса “Султоний руҳ”дир ва бу Аллоҳ Таолонинг жамол сифатининг тажаллиси ўлароқ яратилган. Бадан ўлкасида ушбу икки подшоҳнинг ўз ва- зирлари ва фатво берувчи шайхлари мавжуд. Подшоҳлар салтанатдаги бошқарувни шулар орқали юритадилар. Ҳайвоний руҳнинг вазири “Ақли маош” деб номланади ва фатво бошчиси шайтондир. У шайтонлар билан кенга- шиб ишолиб боради. Султоний руҳнинг вазири эса, “Ақли маод” деб аталади ва фатво бошчиси фаришталардир. Султоний руҳ булар билан маслаҳатлашиб иш тутади. Ҳайвоний руҳ еб-ичишдан, кийиниб-ясанишдан завқ- ланади. Яъни кўринишда инсонга завқ бағишлайдиган барча ўткинчи нарсалардан у куч-қувват топади ва бу орқали Султоний руҳни енга олади. Султоний руҳ эса, зикр, тафаккур, ибодат; Аллоҳнинг буйруқларига итоат ва тақиқларидан тийилишдан завқланади. Мана шулар орқали куч йиғиб Ҳайвоний руҳни енгади. Юқорида баён этилганидек булар вужуд бўйлаб ҳукм юритадилар ва бирининг сифати иккинчисининг сифатига зид бўлгани учун ҳам доимий жанг ва кураш ҳолатидалар. Ҳайвоний руҳнинг асли “Амморатун бис суъи” яъни шиддат билан ёмонликка буюрувчидир. Унга “Нафс” дейилади. Мана шу сифат Аллоҳ Таолонинг Жалол сифатига, яъни ғазабига учрайди. У доимо Ҳақ Таолонинг розилигига мухолиф
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=