РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

201 Қайта гуноҳ ишламасликка қарор қилмоғи зарур. Бирор хато иш қилиб қўйса, ортидан дарров бир ях- шилик қилиши, истиғфор келтириши керак. Энг буюк истиғфор бу тасбеҳ намозидир. Хусусан кимнидир ҳаққини еган бўлса, улардан ҳалоллик сўраши даркор. Қалбан ғафлатда ва гуноҳга иштиёқманд бўлган ҳолда фақат тил билан қилинган тавба ва истиғфор афсуски бефойдадир. Буюк истиғфорِ َسُبْحَانَ اللِّ وَبِحَمْدِه۪ سُبْحَانَ اللِّ الْعَظ۪يم اَسْتَغْفِرُ اللّ َ الْعَظ۪يمَ وَاَتُوبُ اِلَيْك “Субҳàналлòҳи ва би ҳамдиҳѝ субҳàналлòҳил аъзѝйм. Астағфируллòҳал аъзѝйм ва атýбу илайк”. Хусусан буюк гуноҳларни содир этган кишилар, мана шу дуони доимий равишда ўқиб юриши керак: اَللّهُمّ مَغْفِرَتُكَ اَوْسَعُ مِنْ ذُنُوب۪ى وَرَحْمَتُكَ اَرْجٰى عِنْد۪ىمِنْ عَمَل۪ى “Аллòҳумма мағфиротука авсаъу мин зунýбѝ ва роҳ- матука аржà индѝ мин амалий”. Инсондаги барча ёмон одатларнинг, гуноҳларнинг ва ахлоқсизликларнинг бош сабабчиси, манбаи бу – “Нафси аммора”дир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алай- ҳи васаллам: “Сенинг энг ашаддий душманинг – икки қошинг орасидаги нафсингдир”, –деганлар. Муҳаммад

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=