РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

200 Умидсизлик тўғри йўл эмас “Мен шунча яхшиликлар ишладим. Буёғига мен жан- натиман” деган тушунчада, ўзини Аллоҳнинг ғазаби- дан кафолатлангандек ҳис қилиш куфрдир. Шунингдек “Мен шунча гуноҳ ишладим. Энди менга қутилиш йўқ. Мен барибир дўзахиман”, деган тушинчада умидсиз- лик гирдобида қолиш ҳам куфрдир. Пайғамбаримиз соллалллоҳу алайҳи васаллам “Мўмин қўрқув ва умид орасидадир”, – деганлар. Мўмин Аллоҳ Таолонинг мар- ҳаматини ўйлаб умид қилади ва ўзининг гуноҳларини эслаб қўрқувга тушади. Мўминдаги ушбу ҳолат шун- дай тарзда бўлиши керакки, агар “Жаннатга бир киши киради” дейилса, у “Ўша мен бўлсам керак”, деб умид қилади. Агарда “Жаҳаннамга бир киши киради” дейил- са, у “Ўша мен бўлсам керак”, – деб, қўрқади. Бир ҳадиси қудсийда: “Бандам Менга бир қариш яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Бандам Менга юриб келса, мен унга югуриб бораман”, – деб марҳамат қилинади. Ушбу ҳадиси қудсий авф ва мағ- фират тилаган бандасига Аллоҳ Таолонинг кечирими на қадар кенглигини ва ҳидоят лутф этишдаги марҳа- матининг на қадар чексизлигини ифодалайди. Тавбанинг қабул бўлишининг шартлари Инсон қилган гуноҳларининг зарарини англаб ети- ши керак. Чунки гуноҳ инсонни дунё ва охират саода- тидан узоқлаштиради. Банда қилган гуноҳларидан пушаймон бўлиши, те- гишли хулоса чиқариши лозим.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=