РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

199 10-Фоиз емоқ, 11-Ўғрилик қилмоқ, 12-Ичкилик ичмоқ, Доимий ишланган кичик гуноҳлар ҳам катта гуноҳ- лар қаторидадир. Гуноҳ иллатидан қутилишнинг чораси: ТАВБА ВА ИСТИҒФОР Моддий кир ва ифлосликларни сув ва совун кетказ- ганидек қалбни қорайтирувчи, инсонни дўзахи қилув- чи маънавий иллат ва ифлосликларни ҳам тавба-тазар- руъ, истиғфор ва Аллоҳдан қўрқиб оққан пушаймонлик кўз ёшлари тозалайди. Инсон аслида табиатан пок ва гўзал яратилган. Пай- ғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам инсоннинг қалби яратилишдан ойнадек тоза ва шаффоф эканлиги ҳақида билдирганлар. Қалбини шубҳа, васваса, фитна- фасод, кин, нафрат, қасос ва ҳасад каби қоронғу ҳислар билан доғлаган киши қўрқинчли касалликка дучор бў- либди демакдир. Бу иллатлардан қутула олмаса, Аллоҳ сақласин жойи жаҳаннамда бўлади. Бу иллатлардан қутулишнинг чораси эса, тавба ва истиғфор, қалбдаги разил хислатларни чиқариб ташлаб, кўздан оқизилган самимий надомат кўз ёшларидир. Гуноҳ кирларидан покланишни хоҳлаган ҳар бир инсон тавба-истиғфорга давом этиши керак. Хусусан тун ярмида ва тонг саҳарда намозлар ўқиб, саловати шарифалар айтиб, дуолар қилиб, Аллоҳ Таолодан авф ва мағфират тиламоғи даркор.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=