РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

198 Ақиқа қурбонлигининг суякларини чақалоқнинг соғ- саломат улғайишини тилаб синдирмасдан, ошиқлари- дан ажратса ҳам ёки чақалоқнинг камтарин, хушфеъл бўлишини тилаб майдаласа ҳам бўлади. Иккаласи ҳам шариатимизда хуш кўрилган мустаҳаб амаллардандир. Ақиқа қурбонлигининг гўштидан эгаси ўзи еса ҳам, бошқаларга едирса ҳам, гўштнинг бир бўлагини ёки ҳаммасини ёхуд тириклайин жонворнинг ўзини эҳсон қилса ҳам бўлади. ГУНОҲ НИМА? Гуноҳ – Аллоҳ Таоло ҳаром қилган барча нарса. Гуноҳлар икки қисмга бўлинади: 1-“Гуноҳи кабиралар”, яъни “Катта гуноҳлар” 2-“Гуноҳи сағиралар”, яъни “Кичик гуноҳлар”. Катта гуноҳлар: 1-Аллоҳга ширк келтирмоқ, 2-Одам ўлдирмоқ, 3-Иффатли аёлга туҳмат қилмоқ, 4-Зино қилмоқ, 5-Жангдан қочмоқ, 6-Сеҳргарлик, 7-Етимнинг ҳаққини емоқ, 8-Мусулмон ота-онага оқ бўлмоқ, 9-Ҳарами шарифда гуноҳ ишламоқ,

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=