РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

197 баданимни йўлингда қурбон қилишим керак. Лекин Сен шариатинг билан кишининг ўз жонига қасд қили- шини ҳаром қилгансан. Мана шу ҳайвонни вужудим эвазига, қурбонлик қатори қабул айла, Эй Роббим! Бисмиллàҳи Аллòҳу акбар!” Ҳар ким ўз қурбонлигини ўзи сўйиши яна ҳам фази- латли. Фақат ўзи сўя олмаган киши, бошқа бир мусул- монни вакил тайинлаб ўзи ёнида туради. Қурбонлик гўшти учга тақсимланади. Бир қисми оила аъзолари учун, иккинчи қисми дўсту ёрларига зиёфат ва учинчи қисми фақир фуқарога садақа қилинади. АҚИҚА ҚУРБОНЛИГИ Янги туғилган чақалоқ учун Аллоҳ Таолога шукрона- лик мақсадида сўйилган қурбонликка “Ақиқа қурбонли- ги” дейилади. Ақиқа қурбонлигини сўйиш мустаҳаб (яъни динан хуш кўрилган амал)дир. Ақиқани чақалоқ туғилган кун- дан бошлаб, хоҳлаган пайтда сўйиш мумкин. Еттинчи куни сўйиш яна ҳам афзал. Таваллуднинг еттинчи куни чақалоқнинг сочлари олинади ва сочи оғирлигида олтин ёки кумуш садақа қилинади ва қурбонлик сўйилади. Ўғил ёки қиз фарзанд учун бир қурбонлик сўйилади. Ўғил фарзанд учун икки қурбонлик сўйилиши ҳақида айтган олимлар ҳам бор. Қурбон ҳайитида қурбонлик учун лаёқатли бўлган жон- вор, ақиқа қурбонлиги учун ҳам яроқли бўлади.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=