РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
196 ҚУРБОН Қурбон – Аллоҳ Таолога яқинлик мақсадида, ибодат нияти билан қурбон ҳайит кунларида, қўй, эчки, қора- мол ва туя жинсидаги бирор ҳайвонни сўйишдир. Фитр садақаси вожиб бўлган яъни нисоб миқдори мулкка эга бўлган ҳур ва муқим ҳар бир мусулмоннинг қурбонлик сўйиши вожиб. Қурбонлик – сўювчининг ўз жони эвазига бадал қа- тори сўйилади. Аллоҳ розилиги учун холисона сўйил- ган қурбонликнинг биринчи томчи қони биланоқ эга- сининг гуноҳларининг кечирилиши билдирилган. ҚУРБОНЛИК СЎЙИШ ВАҚТИ Қурбонлик сўйиш вақти – қурбон ҳайитининг би- ринчи, иккинчи ва учинчи кунларидир. Биринчи куни сўйиш яна ҳам фазилатли бўлади. ҚУРБОНЛИК СЎЙИШ ВА НИЯТ Қурбонлик жонвори қўполлик қилинмасдан қибла- га юзланган ҳолда ётқизилади. Уч марта “Аллòҳу ак- бар, Аллòҳу акбар. Лà илàҳа иллаллòҳу валлòҳу акбар. Аллòҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд”, деб такбир айтилади ва қуйидаги мазмунда ният қилиниб, қурбонлик сўйи- лади: “Эй, Роббим! Мана шу вужудим сенга шунчалик кўп гуноҳ ишладики, аслида, авф этилишим учун ушбу
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=