РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

192 Нисоб – Закот вожиб бўлиши учун дин томонидан белгиланган ўлчов бўлиб, кишининг аслий эҳтиёжла- ридан ва қарзларидан ташқари 20 мисқол яъни 80.18 грамм 38 олтин ёки бунинг қийматидаги пул ёхуд тижо- рий молга эга бўлишидир. Аслий эҳтиёж: уй ва уй анжомлари, кийим-кечак, иш қуроллари, китоблар, (от, автомобиль каби) улов- лар ва рўзғор буюмлари. Нисоб миқдорига етгандан кейин, пулнинг ҳар 40 сўмдан 1 сўми закот қатори берилади. Чорва ҳайвон- ларининг закоти эса; қирқ қўйдан бир қўй, беш туядан бир қўй, ўттизта сигирдан бир бузоқ берилади. Конлар ҳам закотга тобедир. УШР Ушр – зироат маҳсулотларининг закотидир ва олинган ҳосилнинг ўндан бирини беришдир. Агар ерни суғориш ишлари сувга пул тўлаш йўли билан амалга оширилса, ҳосилнинг йигирмадан бири берилади. Зироатчилик маҳсулотлари бу: буғдой, арпа, гуруч, тариқ, тарвуз, бод- ринг, бақлажон, беда, зайтун, кунжут, асал, манна, шакар- қамиш ва мевалар каби маҳсулотлардир. Шахсий эгалик ҳўжаликларидан иборат бўлган ерлар ушр ерлари ҳисоб- ланади. Деҳқончилик билан шуғулланган мўминларнинг мутлақо ушрларини беришлари зарур бўлади. ЗАКОТ БЕРИЛАДИГАН ТОИФАЛАР: “Тавба” сурасининг 60-ояти каримасида баён этил- ган :

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=