РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
191 ЗАКОТ Закот – йиллик молий ибодатдир. Закот – бадавлат мусулмонларнинг йил сайин молларининг қирқдан бирини Аллоҳ розилиги учун Қуръони каримда билди- рилган саккиз тоифадан бирининг мулкиятига ўтказиб беришидан иборатдир. Закотнинг фарз бўлишининг шарти: Закотнинг фарз бўлиши учун балоғатга етган, ақлли, ҳур ва қарздор бўлмаган ҳар бир мусулмоннинг аслий эҳтиёжларидан ташқари нисоб миқдори молга эга бў- лиши шарт. Мулк нисоб миқдорига етгандан кейин бир йил ўтиши ва ўсувчилик хусусиятига эга бўлиши керак. Олтин ва кумуш кўпаймаса ҳам, нисоб миқдорига ет- ганда закоти берилади.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=