РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

190 Эътикофнинг шартлари: Эътикоф қилувчи кимса, мусулмон ва ақлли бўлиши, жунуб, ҳайз ёки нифос бўлмаслиги, эътикофга ният қилиши керак. Эътикоф масжидда ёки масжид ҳукмида бўлган ерда қилинади. Эътикофда рўзадор ҳолатда бўлиш вожиб. Аёллар учун эса, уйларида намозхона қатори фойдаланган жойла- ри масжид ҳукмида бўлиб ҳисобланади. Эътикофли кишининг заруратсиз масжиддан чиқи- ши ёки аёли билан жинсий муносабатда бўлиши эъти- кофни бузади. Муътакиф яъни эътикофли кишининг диний ёки инсоний бирор зарур эҳтиёжи туфайли мас- жиддан чиқиши эътикофни бузмайди. Жума намозини ўқиш учун энг яқин бирор жомеъга бориш каби. ФИТР САДАҚАСИ Фитр садақаси – Рамазон ойида бериш вожиб бўл- ган садақадир. Нисобга эгадор бўлган ҳар бир мусул- мон, фитр садақаси бериши вожиб. Фитр садақасининг вожиб бўлишининг шартлари: Мусулмон бўлмоқ; ҳур ва аслий эҳтиёжларидан ташқари нисоб миқдори молга эга бўлмоқ. Фақат за- котдагидек молнинг ўсиб туриши ёки бир йил тўлган бўлиши шарт эмас. Закот берилган тоифаларга фитр садақаси ҳам бе- рилади. Вожиб бўлиш вақти: Рамазон ҳайит байрами куни тонг ёришгач, ҳайит намозидан чиққунга қадар. Вақтидан олдин бериш ҳам жоиз.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=