РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
189 ТАРОВЕҲ НАМОЗИ Таровеҳ намози Рамазон ойининг суннатидир. Таровеҳ намози эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам, суннати муаккада бўлиб, йигирма ракатдир. Жамоат билан ўқиш суннат. Ёлғиз ўқиш ҳам жоиз. Хуфтон на- мозидан кейин, витрдан олдин ўқилади. Ҳар икки ёки тўрт ракатда салом берилади. Ҳар бир саломдан кейин бироз ўтириш суннат. Бу аснода саловати шарифалар, “Саловати уммия” 37 , ояти карималар ёки дуо ва тасбеҳ- лар ўқилади. Қайта ўрнидан турганда: “Аллòҳумма солли ала саййидинà Муҳаммадин ва аълà àли сай- йидинà Муҳаммад” , деб саловати шарифа айтилади. Агар жамоатда Шофеъий мазҳабидан кимдур бўлса, имом ҳар икки ракатда салом беради. ЭЪТИКОФ Эътикоф – жамоат билан намоз ўқиладиган бирор масжидда ёки масжид ҳукмидаги ерда эътикоф ния- тида бир муддат қолишдир. Эътикоф вожиб, суннати муаккада ва мустаҳаб бўлиб, уч қисмга бўлинади. Назр қилинган эътикоф — вожиб, рамазони шариф ойининг охирги ўн кунида қилинган эътикоф – сунна- ти муаккада, бундан ташқари бошқа пайтларда бирор масжидда, бироз муддат туриш билан адо этилган эъ- тикоф эса – мустаҳаб эътикоф бўлиб саналади.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=