РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
186 РЎЗА АЛОҲИДА ЯНА ИККИ ҚИСМГА БЎЛИНАДИ: 1-Тунда ният қилиш керак бўлган рўзалар: Рама- зон рўзасининг қазоси, бузилган нафл рўзасининг қа- зоси ва каффорат рўзалари, вақти муайян бўлмаган назр рўзалари. Ушбу рўзаларда мутлақо кечаси ният қилиш шарт. 2-Тундан ният қилиш шарт бўлмаган рўзалар: Ра- мазон ойида тутилган рўза, вақти муайян бўлган назр рўзалари ва нафл рўзалар. Буларда кечаси ният қилиш шарт эмас. Кечаси ният қилиш мумкин бўлганидек, кундузи чошгоҳ вақтига қадар ният қилиб олса бўлади. Рамазон ойида хоҳ мутлақ рўза тутишга ният қилсин, хоҳ нафл ёки бошқа бирор вожиб рўзаларни тутишга ният қилсин, ушбу рўза рамазон рўзаси бўлиб ҳисоб- ланади. Рўзани бузиб фақат қазо керак қиладиган нарсалар: 1-Рўзадорлиги ёдида бўла туриб, томоғига бирор нарсанинг кетиб қолиши. 2-Оғизга олинган ёки бурунга тортилган сувнинг бе- ҳосдан томоққа кетиб қолиши. 3-Рамазонда рўзага ният қилмасдан, емоқ. 4-Ёдидан кўтарилиб бирор нима егандан кейин, рў- зам бузилди, – деб ўйлаб, қасддан еб-ичмоқ. 5-Оғзига кирган қор парчаларини ёки ёмғир томчи- ларини беҳосдан ютиб юбормоқ. 6-Игна санчитмоқ.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=