РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
185 РЎЗАНИНГ ҚИСМЛАРИ: Рўза олти қисмдир: 1-Фарз, 2-Вожиб, 3-Суннат, 4-Мандуб, 5-Нафл, 6-Макруҳ. 1-Фарз рўза: Рамазон рўзасининг адоси ва қазоси ҳамда каффорат рўзалари. 2-Вожиб рўза: Бузилган нафл рўзасининг қазоси ва назр рўзаси. 3-Суннат рўза: Муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи куни яъни “Ашуро” куни тутилган рўза. 4-Мандуб рўза: Ҳар ойда уч кун рўза тутмоқ. Бу рў- заларни “Айёми бийз” деб аталувчи кунларда яъни ҳар бир ойнинг 13, 14, 15- кунлари тутиш ҳам алоҳида ман- дуб (яъни тавсия этилган, савобли) амалдир. 5-Нафл рўза: Ушбу рўзалардан ташқари, макруҳ бўлмаган рўзалардир. 6-Макруҳ рўза: Ёлғиз “Ашуро” куни рўза тутиш мак- руҳдир. Рамазон ҳайит байрамининг биринчи ва Қур- бон ҳайитининг 1, 2, 3, 4- кунлари рўза тутиш ҳам таҳ- рийман (яъни ҳаромга яқин) макруҳ саналади.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=