РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

177 МУБОРАК КЕЧАЛАРДА ҚИЛИШ ТАВСИЯ ЭТИЛ- ГАН ИБОДАТЛАР МАВЛИД КЕЧАСИ Рабиъ ул-аввал ойининг ўн иккинчи туни яъни ўн бирини, ўн иккисига боғлаган тун – Мавлид кечаси; Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёни тавваллуди билан шарафландирган кечадир. Ушбу тунда тасбеҳ намози ўқилади. Намозга қуйида- ги мазмунда ният қилинади: “Эй, Роббим! Ушбу тунда, таваллуди боис оламлар нурга ғарқ бўлган, бошимиз- нинг тожи, кўнглимиз султони бўлган суюкли Расулинг, Пайғамбарим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳур- матларига, ушбу муборак тунга жо бўлган маънавий асрорлар ҳурматига, мен ожиз бандангни илоҳий ав- финга ва файзинга эришдир. Эй, Роббим! Холис Сенинг розилигинг учун ният қилдим тасбеҳ намозига, Аллòҳу акбар”. РАҒОИБ КЕЧАСИ Ашҳур ул-ҳурум ойларининг илк ойи бўлмиш ражаб ойининг илк жума туни, яъни пайшанбани жумага боғ- лаган тун – Рағоиб кечасидир. Рағоиб кечаси шом ва хуфтон орасида 12 ракат “Ҳожат намози” ўқилади. Ҳар икки ракатда салом бериш билан адо этиладиган ушбу намозда ҳар бир ракатда “Фотиҳа” сурасидан кейин, 3 марта “Инна анзалнаҳу” ва 12 марта “Ихлоси шариф” су- ралари ўқилади.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=