РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
175 бирор Ватани иқоматга кўчиш ёки ватани аслийга қай- тиш билан бузилади. Ватани иқомат, ватани сукна би- лан бузилмайди. Ватани сукна — мусофирнинг ўн беш кундан оз муд- датга қолишга ният қилган ва асл ватанидан 90 кило- метр ёки ундан ҳам узоқроқ ерда жойлашган маскан. Ватани сукнада тўрт ракатли фарзлар икки ракат ўқи- лади. ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ ТИЛОВАТ САЖДАЛАРИ Қуръони Каримда тиловат саждаси бўлган оятлар- нинг чекасида « سَجْدَه » деб, ёзиб қўйилган. Қуръон ўқи- ган киши, ушбу оятни ўқиганда, сажда қилиши вожиб бўлади. Бу киши қиблага юзланиб, қўлларини кўтар- маган ҳолда “Аллòҳу акбар” деб, такбир айтиб, сажда- га эгилади. Саждада 3 марта “Субҳàна Роббиял аълà” дегандан сўнг, “Аллòҳу акбар” деб, ўрнидан туради. Тураётиб: “Самиънà ва атоънà ғуфрòнака Роббанà ва илайкал масѝйр”, – дейди. Нафақат сажда оятини ўқиган кишининг, балки эшитган кишининг ҳам сажда қилиши лозим.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=