РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

174 Ватан уч қисмдир: 1—Ватани аслий; 2—Ватани иқомат; 3—Ватани сукна. Ватани аслий — инсоннинг туғилган ёки оила қурган масканидир. Ҳар қанча туғилиб, оила қурган бўлмаса ҳам жойлашиб, қўним топган маскани ҳам “Ватани ас- лий” саналади. Ватани аслий, фақат бошқа бир ватани аслийга кў- чиш билан бузилади. Масалан: Кишининг ўзи туғилиб- ўсган жой асл ватани экан, бошқа бир шаҳардан оила қуриб, турмуш ўртоғи туғилиб-ўсган шаҳарда истиқомат қилишга қарор қилса, ўзи туғилиб-ўсган жой унинг учун ватани аслий бўлишдан чиқади. Аввалги “ватани аслий- си”да ўн беш кундан оз муддатга келиб, қолмоқчи бўлса, 4 ракатли фарзларни қисқартириб, икки ракат ўқийди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам, Ма- динадан ўзлари туғилиб-ўсган Маккага келганларида, намозларини қисқартириб ўқир эдилар. Бир кишининг бирдан кўп аёли бўлса ва уларнинг бар- часи бошқа-бошқа шаҳарларда истиқомат қилса, у киши ўша шаҳарларнинг ҳеч қайсисида мусофир саналмайди. Ватани аслий, ватани иқомат билан бузилмайди. Ватани иқомат — мусофир энг оз ўн беш кун қо- лишга ният қилган ва асл ватанидан 90 километр узоқ- ликда жойлашган маскан. Бу ерда намозлар қисқарти- рилмасдан тўрт ракат ўқилади. Ватани иқомат, бошқа

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=