РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
173 Сафарда тўрт ракатли фарзларни, тўрт ракат бўйдан ўқиб олган киши, хато ишлаган бўлади. Бунинг учун ис- тиғфор келтириши лозим. Шунингдек, салом беришни ўз вақтидан кечиктиргани учун, саҳв саждаси қилиши керак. Фақат, сафарий ҳолатда, борган жойида бирор муқим имомга эргашган бўлса, намозини имом билан бирга тўлиқ ўқийди. Мабодо, ўзи имом бўлса, икки ра- кат ўқиб салом беради. Агар жамоатдагилар сафарий бўлмаса, намознинг қолган қисмини, имом салом бер- гандан кейин ўзлари тугаллайдилар. Қиёмда хоҳласа, “Фотиҳа” сурасини ўқийдилар, хоҳласа ўқимайдилар. Ўқимаган тақдирларида, ўқийдиганчалик вақт кутади- лар ва кейин рукуъга эгиладилар. Шу таҳлитда намоз- ларини якунлайдилар. Мусофир борган шаҳар ёки қишлоғида, камида ўн беш кун истиқомат қилишга ният қилса, мусофирлик- дан чиқади. Намозларини тўлиқ ўқийди. Ўн беш кун қолишга ният қилмасдан, турли сабабларга кўра, “Ана кетаман, мана кетаман”, деб, ойлаб, ҳаттоки, йиллаб қолиб кетса ҳам, сафар ҳукмларига тобе бўлади. Мусофир ўз ватанига етиб келганида, мусофирлик- дан чиққан ҳисобланади. Асл ватанида қанчалик оз муддатга қолса ҳам, намозларини тўлиқ ўқийди. Мусофир намозхон, сафар давомида қазога қолдир- ган тўрт ракатли намозларини, сафар жараёнида ёки уйига қайтганидан кейин ҳам икки ракат ўқийди. Му- қимлик пайтида қазога қолдирган намозларини эса, сафар жараёнида ҳам тўрт ракат ўқийди.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=