РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

172 рига каффоратдир. Лекин қуриган дарахтларни кесиб, қуруқ хашакларни юлса бўлади. Юлмаслик яна ҳам ях- широқ. Хусусан кесилган ва юлинган нарсаларни ўз уйи- га олиб келиб ёқмасликка аҳамият қаратиш зарур. САФАР БАҲСИ Сафар – қуруқликда; яёв ёки туя билан ўн саккиз соат- лик яъни тўқсон километрлик, денгизда эса, олтмиш миллик масофага боришдир. Мана шу узоқликдаги масофага йўловчилик қилган киши, фиқҳан “Мусофир” дейилади. Қандай восита билан ва қанчалик тез бормасин, ният қилиб йўлга отланган киши, сафар ҳукмларига тобе бўлади. Киши ўз қишлоғи ёки шаҳрининг уйлари ҳудудидан чиққач, сафарий ҳисобланади. Рамазон ойида бўлса, рўза тутмаслиги мумкин. Тута олмаган кунларини бошқа ойларда қазо қилиб, тутиб беради. Саломатлигига зиён етказмаса, тутгани яхши- роқ бўлади. Мусофир тўрт ракатли фарзларни, икки ракат ўқийди. Шом намозининг фарзини ва витр намозини қисқартирмасдан, тўлиқ ўқийди. Йўлда; хавфсиз ерларда ва қўноқ жойларда, вақти бемалол бўлса, суннатларни тўлиғича ўқийди. Бирор хавф ёки йўловчилик сабабли тиғизлик ва машаққат мавжуд бўлса, суннатларни ўқимайди.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=