РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

171 ҚАБРДА САВОЛ ЖАВОБЛАР –Роббинг ким? –Роббим Аллоҳ Таоло. –Дининг нима? –Диним Ислом дини. –Пайғамбаринг ким? –Пайғамбарим Муҳаммад алайҳиссалом. –Китобинг нима? –Қуръони Карим. –Қибланг қайси? –Қиблам Каъбаи Муаззама. Қабрларни зиёрат Эркак ва аёллар учун қабрларни зиёрат қилиш ман- дуб (яъни тавсия этилган, савобли) амаллардандир. Зиёрат асносида 1 марта “Фотиҳа” ва 11 марта “Ихло- си шариф” суралари ўқилиб ҳадя қилинади. Алоҳи- да “Ясини шариф” ва “Алҳакумуттакасур” сураларини ўқиш ҳам мустаҳаб (ҳуш кўрилган) амаллардандир. Ўқиш учун қабрлар устида ўтириш макруҳ бўлмаса ҳам, ундай қилмаган афзал, қабр устида ухлаш ёки уни булғаш макруҳ. Агар қабрлар устидан босиб ўтишга мажбур қолинса, 1 марта “Фотиҳа” ва 11 марта “Ихлоси шариф” суралари ўқилиб, ётганларга ҳадя қилинади ва босиб ўтилади. Қабр устидаги майсаларни юлиш ва да- рахтларни кесиш макруҳ. Чунки дарахтлар ва майсалар униб ўсиб турар экан, остида ётган маййитнинг гуноҳла-

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=