РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
17 3 – Бақо – Интиҳоси йўқ, боқий, абадий бўлмоқ. Аллоҳ Таолонинг борлигининг охири йўқдир. 4 – Ваҳданийят – Ягона бўлмоқ. Аллоҳ Таоло зотида ва сифатларида ёлғиздир. Унинг шерик ва ўртоғи йўқдир. 5 – Мухолафат ул-лилҳаводис –Яратилганнарсалар- га умуман ўхшамаслик. Аллоҳ Таоло яратилган ҳеч нарсага асло ўхшамайди. Ақл, Аллоҳ Таолонинг зоти ҳақида идрок- дан ожиздир. 6 – Қиём бинафсиҳи – Мавжудиятида ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслик. Аллоҳ Таоло бор бўлишда ҳеч нарсага муҳтож эмас. СИФАТИ СУБУТИЙЯ Аллоҳ Таолонинг сифати субутийяси саккизтадир: 1 – Ҳаёт – Ҳаёт бўлмоқ. Аллоҳ Таоло тирик ва тирилти- рувчидир. 2 – Илм – Билмоқ. Аллоҳ Таоло ҳамма нарсани билув- чидир. Аллоҳ Таоло қалблардаги яширин ниятларни ҳам билади. 3 – Самиъ – Эшитмоқ. Аллоҳ Таоло ҳамма нарсани эшитади. 4 – Басор – Кўрмоқ. Аллоҳ Таоло ҳамма нарсани кўради. Аллоҳ Таоло қоронғу кечеда, қора тошнинг ус- тида қора чумолининг юрганини кўради ва оёқ товуш- ларини эшитади.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=