РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

169 рафидан ушлаб олиб бориш суннат. Дастлаб тобутнинг бош томонидан ўнг елкасига, кейин оёқ тарафидан ўнг елкасига, сўнг бош томонидан чап елкасига, ундан ке- йин оёқ томонидан чап елкасига ортган ҳолда ўн қа- дамдан кўтаради. Ташувчилар ошиқча имилламасдан ва силкитмасдан ташийдилар. Тобутни ташиш асноси- да баланд овозда зикр айтиш, мозорда маййитни ерга қўймай туриб ўтириш макруҳ. Қабр камида ярим одам бўйи чуқурлигида ва маййит бемалол сиғадиган кенгликда бўлиши керак. Чуқурроқ қа- зиш яна ҳам афзал. Қабр қазиб бўлингач, агар ер қаттиқ бўлса, лаҳад қазилади, яъни қабрнинг қибла тарафи май- йит сиғадиган шаклда ўйилади ва маййит ўша ерга қўйи- лади. Маййит қабрга қибла томондан киргизилади. Май- йит ўнг тарафи билан ётқизилиб, юзи қиблага бурилади. Маййитни қўяётиб: “Бисмиллàҳи ва аълà миллати Расулиллàҳи” , – дейилади. Кафаннинг бош ва оёқ то- монидаги тугунлар ечилади. Лаҳад, маййитнинг устига тупроқ тушмаслиги учун ғишт, тахта ёки шу каби нар- салар билан ёпилади. Қабрнинг усти тупроқ билан кў- милади. Қабрнинг усти ердан бир қарич миқдори кўта- риб қўйилади. Тупроқни бошқа қабрлардан олмаслик зарур. Қабр туя ўркачи каби қилинади узун ёки тўрт бурчак қилинмайди. Маййитнинг жойи йўқолмаслиги учун тошга ёзув ёзишнинг зарари йўқ. Маййитни уй ичига кўмиш мак- руҳ. Уй ичига дафн қилиниш пайғамбарларга хосдир. Бошқа бировдан тортиб олинган ерга дафн этиш

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=