РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
166 Жаноза намозининг ўқилиш тартиби: Жаноза намози тўрт такбир ва бир қиём билан адо этилади. Ушбу намозда сажда ва рукуъ қилинмайди. Имом маййитнинг кўкси рўпарасида туради. Жамоат орқада саф тортади. Жамоатга маййитнинг эркак ёки аёллиги айтилади ва шунга кўра: “Холис Аллоҳ рози- лиги учун намозга, ушбу эркак (ёки аёл) маййит учун дуога ният қилдим. Имомга иқтидо қилдим” , – деган мазмунда қалбан ният қилинади. Имомнинг ортидан такбир айтиб, қулоқ қоқилади. Илк такбирда қўллар қу- лоқ рўпарасигача кўтарилиб, киндик остига боғланади, “Субҳанака” дуосининг “ва жалла санàука” қисми ҳам қўшиб ўқилади. Қўллар кўтарилмасдан иккинчи бор такбир олина- ди. Такбирларни имом ошкор, жамоат эса овоз чиқар- май айтади. “Аллоҳумма солли” ва “Аллоҳумма ба- рик” дуолари ўқилади. Сўнг учинчи такбир олинади ва жаноза дуоси ўқилади. Жаноза дуосини билмаганлар “Аллоҳумма иннà настаъинука” ни яъни “қунут” дуосини ёки дуо ния- тида “Фотиҳа” сурасини ўқийди. Кейин тўртинчи бор такбир олинади, қўллар ён тарафга ташланади ва са- лом берилади.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=