РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
165 дан оёғига қадар кафанланади. Лифофа билан бошдан оёғига қадар ўралиб, лифофанинг ҳар иккала учи боғ- ланади. Кафанда аввал чап тараф, сўнг ўнг тараф ўралади. Матонинг ўнг томони уст тарафда бўлиши керак. Аёлларни кафанлашда, бу уч матодан ташқари, қа- мис устидан бир рўмол ва кўкракни ўраш учун сийна- банд ишлатилиб, беш қават мато билан ўралади. ЖАНОЗА НАМОЗИ Жаноза намози – вафот этган диндош биродаримиз ҳаққига дуо бўлиб, фарзи кифоядир. Жаноза намози учун қуйидаги шартлар талаб қили- нади: 1-Маййитнинг мусулмон бўлиши. (Мусулмонлиги номаълум бўлган шахс учун жаноза ўқилмайди.) 2-Маййитнинг ювилиб, тоза мато билан кафанлан- ган бўлиши. 3-Маййитнинг имом ва жамоатнинг олдида бўлиши. 4-Маййитнинг бутун танаси ёки танасининг акса- рият қисмининг мавжуд бўлиши. Агар танасининг ак- сарият қисми йўқ бўлса ёки мавжуд бўлса ҳам боши йўқ бўлса, жаноза ўқилмайди ва ювилмайди ҳам, бир матога ўралиб дафн этилади.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=