РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

164 таҳорат олдиради. Борди-ю жунуб экани маълум бўл- са, оғиз ва бурнига ҳам сув юборилади. Агарда жунуб бўлмаса, қўлига ўралган мато билан лабларининг ички қисмини, бурун ковакларини ва киндигини артади. Боши ва сақоли совунли сув билан ювилади. Фа- қат сочлари таралмайди. Ғассол маййитни аввал чап томонга ёнбошлатиб, ўнг тамонини, кейин эса ўнг та- монга ёнбошлатиб, чап тамонини ювади. Сўнг белдан юқори қисмини тиккалаб, ўзига суяган ҳолда қорнини силайди. Бирор нарса чиқса, сув билан тозалаб ювади. Қайта таҳорат олдириш шарт эмас. Тоза мато билан қуритиб, кафанлайди. Кафан Кафан – вафот этган мусулмонни ўраб, кўмиладиган матодир. Кафан эркаклар учун; қамис, изор ва лифофа, аёл- лар учун эса; қамис, изор, лифофа, химор (рўмол) ва сийнабанддан иборатдир. Агарда етарли ўлчамда мато топилмаса, эркаклар учун изор ва лифофа, аёллар учун изор, лифофа ва рўмол кифоя қилади. Бу ҳам йўқ бўлса, маййит бирор матога ўралиб, дафн этилади. Кафаннинг оқ рангда ва пахта матодан бўлиши афзалдир. Маййит қандай кафанланади? Маййит, қамис яъни енгсиз ва тикилмаган кўйлак билан бўйнидан оёғига қадар, изор билан эса, боши-

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=