РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

163 Учинчи ва тўртинчи ракатлар ҳам илк икки ракатдаги- дек адо этилади. Тасбеҳ намози, ўқиш тарғиб қилинган нафл намоз- дир. Бу намозни ўқишни одат тарзига айлантириб олиш мустаҳаб (яъни ҳуш кўрилган) амаллардандир. Ўқиш тартибини пухта билмаганларнинг ҳам ис- тифода этиши учун жамоат билан ўқиса ҳам бўлади. Жамоат билан ўқилганда, аввало имом бу намозни ўқишга назр қилади ва намозда тасбеҳ дуосини жаҳ- рий (яъни овоз чиқариб) ўқийди. Жамоат эса, жўр бўл- масдан, тинглайди. ЖАНОЗА БАҲСИ Жон талвасасида ётган мусулмон ўнг юзи қиблага бурилган ҳолда, ўнг ёнбоши томонга ётқизилади. Ёни- да шаҳодат калимаси келтирилади ва “Ясин” сураси ўқилади. Вафот этгандан кейин жағ қисми бир мато билан бошидан тангиб боғланади. Кўзлари юмилиб, қўллари икки ёнига ташланади. Ювилгунга қадар ёнида Қуръон тиловат қилинмайди. Бошқа хонада ўқилиши мумкин. Ювиладиган пайт оёқлари қибла томонга узатилган ҳолда, ювиш тахтасига ётқизилади. Аврат жойи очил- масдан, кийимлари чиқарилади ва иситилган сув би- лан ювилади. Маййит балоғатга етган, намоз фарз бўлган киши- лардан бўлса, ғассол (яъни ўлик ювувчи) қўлини бир мато билан ўраб, ёпқични очмасдан, маййитнинг ав- рат аъзоларини ювади. Оғиз ва бурнини чаймасдан,

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=