РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
162 Тасбеҳ намозининг ўқилиш тартиби: Тасбеҳ намози 4 ракат. Бу намозда 300 марта қуйи- даги тасбеҳ дуоси ўқилади:ُ سُبْحَانَ اللِّ وَالْحَمْدُ ِِّ وَلَ اِلٰهَ اِلّ اللُّ وَاللُّ اَكْبَر * وَلَ حَوْلَ وَلَ قُوّةَ اِلّ بِاللِّ الْعَلِىِّ الْعَظ۪يمِ “Субҳаналлòҳи валҳамду лиллàҳи ва лà илàҳа илаллòҳу валлòҳу акбар, ва лà ҳавла валà қуввата иллà биллàҳил аълиййил аъзѝйм.” Ушбу дуо тасбеҳ намозида қуйидаги тартибда ўқилади: 15 марта – “Субҳанака”дан кейин (“Фотиҳа”дан олдин); 10 марта – Қўшимча сурадан кейин, 10 марта – Рукуъда, 10 марта – Рукуъдан турганда “қовма”да яъни рукуъ ва сажда орасидаги тик туришда, 10 марта – Биринчи саждада, 10 марта – “Жалса”да яъни икки сажда орасидаги ўтиршда, 10 марта – Иккинчи саждада. Шундай қилиб, биринчи ракатда ўқилган тасбеҳ- ларнинг саноғи 75 тадир. Иккинчи ракатда ҳам айни тартибда 75 марта ўқилади. Иккинчи ракатдан сўнг, ташаҳҳудда ўтирганда, “Аттаҳийяту”дан кейин, “Ал- лоҳумма солли” ва “Аллоҳумма барик” дуолари, учин- чи ракатга турганда эса, “Субҳанака” дуоси ўқилади.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=