РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

161 олий бўлади. Таҳажжуд намози, Пайғамбаримиз сол- лаллоҳу алайҳи васаллам асло канда қилмаган намоз- дир. Бу намоз таҳажжуд вақтида, ҳар икки ракатда салом берилиб, олти ракат ўқилади. Таҳажжуд вақти; туннинг қоқ ярми, яъни пешиннинг нақ зидди бўлган вақтда бошланиб, то имсоқ вақтига қадар давом этади. Масалан: Кундузи, пешин намозининг вақти соат 13:00 да кирса, демак, тунги соат 01:00 да таҳажжуд вақти киради. 33 ТАСБЕҲ НАМОЗИ Тасбеҳ намози – тавба-тазарруъларнинг энг буюги ва истиғфорларнинг бутун тана билан бажарилгани- дир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жа- ноблари, муҳтарам амакилари Ҳазарти Аббос розиял- лоҳу анҳуга шундай деганлар: “Эй, Амаки! Сизга ўн хислатни билдириш билан из- зат-икром қилайин. У амални бажарганинггизда, гу- ноҳларингизнинг аввалгиси ва охиргиси, хатоан қи- лингани-ю қасддан бажарилгани, каттаси-ю кичиги, махфийси ва ошкораси мағфират қилинади. Кучингиз етса, ушбу намозни ҳар куни ўқинг. Ҳар куни ўқима- сангиз, ойда бир бор ўқинг. Уни ҳам қилолмасангиз, йилда бир марта, у ҳам бўлмаса, умрингизда бир мар- та ўқинг!” 34 Ушбу нафл намозларга ният ва уларнинг ўқилиш тартиблари ҳақида “Му- борак кун ва кечаларда қилиш тавсия этилган ДУО ва ИБОДАТЛАР” номли асаримизда батафсил маълумот берилган.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=