РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

160 БАЪЗИ НАФЛ НАМОЗЛАР Фарз намозларини тўкис адо этиш билан биргалик- да, таҳажжуд, зуҳо, аввобин ва тасбеҳ намозлари каби нафл намозларни ўқишга ғайрат қилиш керак. Чунки бу намозларда ҳам, беҳад буюк савоблар мужассам. Бир ҳадиси қудсийда Аллоҳ Таоло: “Бандам фарзлар орқали азобимдан қутилиб, нофилалар воситасида Менгга яқинлашади” , – деб марҳамат қилади. АВВОБИН НАМОЗИ Аввобин намозида юз ҳасанот (яъни илоҳий эҳсон) мавжуд. Жаноби Ҳақ Таоло бунинг етмиш бешини охи- ратда, йигирма бешини эса, бу дунёда беради. Аввобин намозига бардавом бўлганлар, маҳшарда машаққат тортмайдилар. Аввобин намози шом намозидан кейин, ҳар икки ракатда салом берилиб, олти ракат ўқилади. ЗУҲО НАМОЗИ Зуҳо намозида ҳам юз савоб мавжуд. Жаноби Ҳақ Таоло бундан етмиш бешини дунёда, йигирма бешини эса, охиратда эҳсон қилади. Зуҳо намозига бардавом бўлганлар, дунё заҳматларидан фориғ бўлади. Зуҳо намози қуёш чиққандан 45 дақиқа ўтиб, ҳар икки ракатда салом берилиб, олти ракат ўқилади. ТАҲАЖЖУД НАМОЗИ Таҳажжуд намозининг савоби бениҳоя чексиздир. Бардавом ўқиганларнинг дуоси қабул, даражалари

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=