РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
159 Бир вақт фарз намозининг ўрнига миллионлаб мол- мулк садақа қилиш билан ёки икки ракат намози ўр- нига, бошқа биров тамонидан юз ракат намоз ўқитиш билан киши ўз зиммасидаги намоз қарзидан қутила олмайди. Намоз, фақатгина фарз бўлган киши тамонидан адо этилгандагина, фарз бажарилган ҳисобланади. Киши ғафлати ёки танбаллиги туфайли, қазога қолдирган намозларининг дарҳол қазосини ўқиши, намозларини қазога қолдиргани учун тавба-тазарруъ килиши лозим. Намоз қарзи бўлган киши, қазога қолдирган намоз- ларини ҳисоблайди. Энг сўнг қолдирган намозидан бошлаб, қазосини ўқиб тугаллайди. Энг аввалги на- мозлардан бошлаш ҳам жоиз. Лекин ёши илгарилаган сари қазога қолдирган намозларининг жазоси яна ҳам оғирроқ бўлгани учун, дастлаб айнан уларни авф этти- риб олиш тушунчаси билан охирги қолдирган намоз- ларидан бошлаб ўқиш дурустроқ. Қазо намозларида фақатгина фарзлар ва витр намози ўқилади. Суннат- ларнинг қазоси ўқилмайди. Қазо намозларини, макруҳ вақтлардан ташқари қолган барча вақтларда ўқиш мумкин. Қазо намози бўлган киши, беш вақт намознинг сун- натлари, таҳажжуд, зуҳо, аввобин, тасбеҳ намози ва муборак тунларда ўқиладиган ҳожат намозлари ва бу каби бошқа нафлларни ўқиши мумкин. Бу намозлар- ни ўқишида ҳеч қандай хатар йўқ.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=