РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
158 Хоҳ аёл бўлсин, хоҳ эркак, ҳар бир мукаллаф мусул- мон, намозини хоҳ жамоат билан ўқисин, хоҳ ёлғиз ўқисин, мусофир ёки муқим бўлишидан қатъий назар, фарзларнинг саломидан сўнг дарров ташриқ такбир- ларини айтиши вожиб. ҚАЗО НАМОЗЛАРИ Хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, балоғат ёшига киргандан бошлаб, ақл-хуши жойида бўлган ҳар бир мусулмон, бошқа кўплаб диний вазифалар билан бир қаторда, беш вақт намозини қолдирмасдан, тўкис адо этиши ҳам фарз. Намозларни умуман ўтказиб юбормасликка қаттиқ ҳа- ракат қилиш керак. Аллоҳ Субҳаноҳу ва Таоло Қуръони Каримнинг нақ эллик беш жойида, ҳар бир мусулмонни намоз ўқишга буюради. Шунингдек, яна ўттиз уч жойда эса намоз ибодати, закот билан биргаликда буюрилган. Намоз ҳақидаги буйруқларнинг бунчалик кўплиги, намознинг фазилат ва савобининг нақадар буюклигини ва тарк қилганларнинг жазоси қанчалик оғир бўлишини билдиради. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалллоҳу алайҳи ва- саллам бир ҳадиси шарифларида: “Қиёмат куни бан- дадан илк сўраладиган амал – намоздир” , – деганлар. Ушбу ҳадиси шариф, охиратда бўладиган сарҳисобда, намоз ибодатидан тўлиқ ўта олган кишининг, бошқа сў- роқ-саволлардан осонлик билан ўта олишига, бу борада ҳисоб беролмаганларнинг эса, оғир қийинчиликка туши- шига ишорат қилади.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=