РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

157 намозига, иқтидо қилдим ҳозир бўлган имомга”, де- ган мазмунда ният қилинади. Ҳайит намозлари худди бамдод намозининг фарзи каби ўқилади. Лекин, ҳайит намозларининг бамдод намозининг фарзидан фарқи, бу намозларнинг ҳар бир ракатида, учтадан қўшимча такбирлар мавжуд. Аввалги уч такбир, биринчи ракатда, “Субҳанака”- дан кейин, “Фотиҳа” сурасидан олдин, кейинги уч так- бир эса, иккинчи ракатда қироатдан (яъни қўшимча сура ёки оятдан) кейин айтилади. Ушбу олти такбир вожибдир. Иккинчи ракатнинг рукуъсидаги такбир, ҳайит намозининг вожиб так- бирларига яқин бўлгани учун вожиб саналади. Намоз аввалидаги ифтитоҳ такбири эса, бошқа намозларда бўлганидек, ҳайит намозларида ҳам фарз. Қолган так- бирлар эса, суннат. Ҳайит намозларида хутба, намоздан кейин ўқилади. Хутбада, Рамазон ҳайитида; фитр садақаси нинг ҳукм- ларидан, Қурбон ҳайитида эса; қурбонлик сўйишдан баҳс этилади. Қурбон ҳайитининг арафа кунининг бамдод намо- зидан эътиборан қурбон ҳайитининг аср намозига қа- дар, 23 намоз вақтларининг фарзларидан сўнг таш- риқ такбири айтиш вожибдир. Ташрик такбири қуйидагича: Аллòҳу акбар, Аллòҳу акбар. Лà илàҳа иллаллòҳу валлòҳу акбар. Аллòҳу акбар ва лиллàҳил ҳамд.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=