РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

156 лис Аллоҳ розилиги учун, зиммамда фарз бўлиб, ҳали соқит бўлмаган охирги пешин намозимнинг фарзига”, деган мазмунда қалбан ният қилинади. Шу тариқа, агар шартларидаги нуқсонликлар туфай- ли ўша куннинг жума намози қабул бўлмаган бўлса, пешин намози адо этилган бўлади. Агар қабул бўлган бўлса, ушбу ўқилган намоз, охирги қазога қолган пе- шин намозидан саналади. Зуҳри охирдан кейин ўқиладиган икки ракатга, “бу- гунги намознинг суннатига”, деб ният қилинади. Агар жума намозининг фарзидан кейин ушбу ўн ра- кат ўқилмайдиган бўлса, шартларидаги нуқсонликлар туфайли жума намози қабул бўлмаган тақдирда, пе- шин намози зиммасида қарз бўлиб қолади. Шу боис- дан, жуманинг фарзидан кейин ўқиладиган ушбу ўн ракатни қатъийян тарк этмаслик зарур. ҲАЙИТ НАМОЗИ Жума намози фарз бўлган кишиларга, ҳайит намо- зини ўқиш вожиб. Икки ҳайит намози бор. Бири — Рамазон ҳайити на- мози, яна бири — Қурбон ҳайити намози. Ҳайит намозларининг вақти қуёш чиққандан кейин тақрибан 45 дақиқадан сўнг, то туш (яъни пешин) вақ- тигачадир. Ҳайит намозлари икки ракат бўлиб, жамоат билан адо этилади. “Ният қилдим, холис Аллоҳ розилиги учун ҳайит

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=