РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
155 6—Оёқлари соғлом бўлмоғи; (Оёғи чўлоқ кишилар учун жума намози фарз эмас.) 7—Намозга боришга монелик қилувчи, бормаслик- ни мубоҳ қилувчи бирор узрнинг бўлмаслиги; (Душ- ман қўрқуви, шиддатли ёмғир, йўлнинг ботқоқ бўлиши каби ҳолатлар жума намозига монелик қилувчи омил- лардир.) Жума намозининг сиҳҳатининг шартлари олтита: 1—Жума намози ўқиладиган жойнинг шаҳар бўли- ши; (Рухсат берилган қишлоқларда ҳам ўқилаверади.) 2—Намозни амир ёки унинг вакили томонидан ўқи- тилиши; 3—Пешин намози вақтида ўқимоқ; 4—Жамоат ҳузурида хутба ўқимоқ; 5—Имомдан бошқа, уч кишининг бўлмоғи; 6—Жума намози ўқиладиган ернинг омма учун очиқ бўлмоғи. Жума намозига ният Аввало, ўқиладиган тўрт ракат суннатга, “Жума на- мозининг илк суннатига” деб, ният қилинади. Кейин икки ракат жума намозининг фарзи имом билан бирга адо этилади. Ундан кейин ўқиладиган тўрт ракат сун- нат эса, жума намозининг охирги суннатидир. Ундан кейин ўқиладиган тўрт ракат эса, “Зуҳри охир” намозидир. Зуҳри охир намози учун: “Ният қилдим хо-
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=