РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
154 “Аллоҳумма барик” дуолари, “Роббана” дуолари ўқи- либ, салом берилади. Саҳв саждаси қиладиган киши имом бўлса, фақат ўнг томонга салом бериб, ортидан саҳв саждасини адо этади. ЖУМА НАМОЗИ Жума намози – жума куни пешин вақтида жамоат бў- либ ўқиш фарз бўлган намоздир. Беш вақт намознинг шартларидан ташқари, жума намозининг алоҳида яна икки қисмга бўлинадиган бир қатор шартлари мавжуд: 1—Вужубиятининг шартлари; яъни бирор мусулмонга жума намози ўқиш фарз бўлиши учун керакли шартлар. 2—Сиҳҳатининг шартлари; яъни жума намозининг саҳиҳ бўлиши учун керакли шартлар. Жума намозининг вужубиятининг шартлари еттита: 1— Эркак киши бўлмоқ; (Аёллар ва ҳунасалар учун жума намози фарз эмас.) 2—Ҳур-озод бўлмоқ; (Асир ёки маҳбуслар учун жума намози фарз эмас.) 3—Муқим бўлмоқ; (Мусофир бўлмаслик. Яъни 90 ки- лометр масофага йўлга чиққан киши учун фарз эмас.) 4—Соғлом бўлмоқ; (Намозга боролмайдиган дара- жада бетоб бўлган кишига фарз эмас.) 5—Кўзларининг кўрмоғи; (Кўзи ожиз кишилар учун жума намози фарз эмас.)
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=