РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
153 САҲВ САЖДАСИ Саҳв саждаси – унутиш ёхуд ғофиллик билан йўл қў- йилган бирор камчилик ёки зиёдалик туфайли намоз- да келиб чиққан хатони тузатиш мақсадида бажариш вожиб бўлган саждадир. Саҳв саждаси қилиш зарур бўлган ҳолатлар Намознинг бирор вожиби кечиктирилганда ёки тарк қилинганда, фарзлари эса, фақат кечиктирилганда, саҳв саждаси қилиш зарур бўлади. Намознинг бирор фарзи тарк қилинган тақдирда, саҳв саждаси етарли бўлмайди. Намозни қайтадан ўқиш керак бўлади. Намознинг бирор суннати тарк қилинган тақдирда, саҳв саждаси қилиш керак бўлмайди. Бир киши намознинг хуфёна ўқиш керак бўлган қи- роатини, овоз чиқариб ўқиса, витр намозида қунут дуосини тарк этса ёки тўрт ракатли намозларда илк ўтиришни унутиб қолдирса, саҳв саждаси қилиши ке- рак бўлади. Шу тариқа камчиликни тўлиқлаб, хатосини тўғрилаган бўлади. Саҳв саждасини бажариш тартиби: Саҳв саждаси қилиш керак бўлган тақдирда, охирги ўтиришда “Аттаҳийяту” дан кейин, икки тарафга салом берилади. Саломдан сўнг, “Аллòҳу акбар” деб, кетма- кет яна икки марта сажда қилинади. Ушбу қўшимча иккинчи саждадан кейин, яна ташаҳ- ҳудда ўтирилиб, “Аттаҳийяту” , “Аллоҳумма солли” ва
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=