РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
152 Витр намози қуйидагича ўқилади: Аввало, “Бугунги витр намозини ўқишга” деган маз- мунда қалбан ният қилинади. “Аллòҳу акбар”деб так- бир айтиб, намозга бошланади. Бамдод намозининг суннати каби икки ракат ўқигандан кейин ўтириб, фақат “Аттаҳияту”ни ўқиб, “Аллòҳу акбар” дея учинчи ракатга турилади. “Фотиҳа” ва қўшимча бир сура ёки оят ўқилади. Рукуъга эгилишдан олдин, қўллар ёнга туширилади ва “Аллòҳу акбар” деб, қўллар кўтарилиб такбир айтилади. Кейин қўллар боғланиб, қунут дуо- лари ўқилади. Қўллар ёнга туширилиб, бошқа намоз- ларда бўлганидек “Аллòҳу акбар” деб, рукуъ қилинади. Саждалардан кейин ўтирилади, “Аттаҳияту”, “Саловат” ва дуодан кейин салом берилади. Беш вақт намознинг ракатлари: 1-Фарзлар: Бамдод 2, Пешин 4, Аср 4, Шом 3, Хуфтон 4 ракат бўлиб, жами: 17 ракатдир. 2-Вожиб: Фақат Витр намозидан иборат бўлиб, 3 ракатдир. 3-Суннати муаккадалар: Бамдод 2, Пешин 4+2, Шом 2, Хуфтон 2 ракат бўлиб, жами 12 ракатдир . 4- Суннати ғайри муаккадалар: Аср 4, Хуфтон 4 ракат бўлиб, жами 8 ракатдир. Шундай қилиб, фарз, вожиб ва суннатлари қўшилиб, бир кунда 40 ракат намоз ўқилади.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=