РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

151 4—ШОМ НАМОЗИ Шом намозида аввал фарз, кейин суннат ўқилади. Шом намозини ўқимоқчи бўлган киши аввал қомат айтиб, “Бугунги шом намозининг фарзини ўқишга” деб ният қилади ва уч ракат фарз ўқийди. Биринчи ва ик- кинчи ракатларни Бамдод намозининг фарзи каби ўқи- гандан сўнг, ўтириб “Аттаҳияту” ўқийди, ортидан “Аллò- ҳу акбар” дея учинчи ракатга туради. Учинчи ракатда “Фотиҳа”дан кейин рукуъ ва саждаларини қилиб, охир- ги ўтиришда ўтиради. “Аттаҳияту”, “Аллоҳумма солли”, “Аллоҳумма барик” ва “Роббанà àтинà” дуоларини ўқиб салом беради. Фарздан сўнгра “Шом намозининг суннатига” дея қалбан ният қилиб, айни бамдод намозининг суннати каби икки ракат суннат ўқийди. 5—ХУФТОН НАМОЗИ Хуфтон намозида, аввало худди асрнинг суннати каби тўрт ракат суннат, ундан кейин қомат айтиб, пешиннинг фарзи каби тўрт ракат фарз, ундан кейин бамдод намо- зининг суннати каби икки ракат охирги суннат ўқилади. Булар фақат ниятлари билан бир-бирларидан ажралиб туради. ВИТР НАМОЗИ Витр намози ўқимоқ вожиб амал бўлиб, уч ракат ўқилади. Витр намози хуфтон намозидан кейин ўқила- ди. Ҳар ракатда “Фотиҳа” ва бирор қўшимча сура ёки оят ўқилади.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=