РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

150 лади. Фақат эркаклар фарзга бошлаш олдидан қо- мат айтадилар. “Бугунги пешин намозининг фарзини ўқишликка”, деган мазмунда ният қилинади. Учинчи ва тўртинчи ракатларда фақатгина “Фотиҳа” сураси ўқилади. Бошқа қўшимча бирор сура ёки оят ўқил- майди. Қолган фарз намозларида ҳам учинчи ва тўр- тинчи ракатларда фақат “Фотиҳа” сураси ўқилиб, би- рор қўшимча сура ёки оят ўқилмайди. Пешин намозининг охирги суннати ҳам бамдод на- мозининг суннати каби ўқилади. Фақат “Бугунги пе- шин намозининг охирги суннатига” деган мазмунда ният қилинади. 3—АСР НАМОЗИ Аср намозини ўқимоқчи бўлган киши аввал тўрт ракат суннат ўқийди. “Бугунги аср намозининг сунна- тини ўқишга” деб ният қилади. Илк икки ракатни худ- ди бамдод намозининг суннати каби ўқийди. Иккин- чи ракатда “Аттаҳияту”дан сўнгра “Аллоҳумма солли”, “Аллоҳумма барик”ни ҳам ўқиб, салом бермасдан “Аллòҳу акбар” дея учинчи ракатга туради. Аввал “Субҳанака”ни ўқиб, аъузу-бисмиллаҳни айтади. Сўнг қироатларда “Фотиҳа” сурасини ва қўшимча сура ёки оят билан яна икки ракат ўқийди. Аср намозининг фарзи айни пешин намозининг фарзи кабидир. Фақат ниятда фарқ қилади. “Асрнинг фарзига” деб ният қилинади. Фарзни бошлашдан ав- вал эркаклар қомат айтиши керак.

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=