РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

149 БЕШ ВАҚТ НАМОЗ 1— БАМДОД НАМОЗИ Бамдод намози икки ракат суннат ва икки ракат фарздан иборат. Аввал суннат кейин фарз ўқилади. Намозхон таҳоратини олиб, қиблага юзланади ва қал- бан бамдод намозининг суннатини ўқишга ният қилиб, “Аллòҳу акбар” деб такбир олади ва худди “Намоз қан- дай ўқилади?” бўлимида таърифланганидек икки ракат намоз ўқийди. Бамдод намозининг фарзи ҳам суннати каби ўқилади. Фарзга бошлаш олдидан эркаклар қомат айтадилар ва қалбан “Бугунги бамдод намозининг фар- зига” мазмунида ният қилади. (Аёллар ҳеч бир намозда қомат айтмайдилар.) Агар ёд олган бўлса, бамдод на- мозининг фарзида узун суралардан ўқиш суннат. Икки ракатни тамомлаб, салом берилгандан сўнг, юқорида таърифланганидек, тасбеҳ ва дуолар ўқилади. 2—ПЕШИН НАМОЗИ Пешин намозини ўқимоқчи бўлган киши, аввало, пешин намозининг суннатига ният қилади. Бамдод намозининг суннатидагидек, икки ракатдан кейин ўтиради. “Аттаҳийяту”ни ўқиб, салом бермасдан, “Аллòҳу акбар” деб, учинчи ракатга туради. Қироат- ларда “Фотиҳа” сурасидан кейин қўшимча сура ёки узунроқ оят билан яна икки ракат ўқийди ва тўртинчи ракатда ўтиради. “Аттаҳийяту”, “Аллоҳумма солли” ва “Аллоҳумма барик” дуоларини, “Роббанà” дуоларини тўлиқ ўқиб, салом беради. Пешин намозининг фарзи ҳам суннати каби ўқи-

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=