РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
13 ИЙМОН Иймон – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васал- лам Аллоҳ Таоло тарафидан олиб келган барча нарса- ни тўлиқ қабул қилиб, қалбан тасдиқломоқдир. Лекин инсонга ҳаёти давомида ва вафотида мусулмон муо- маласи кўрилиши учун калимайи шаҳодатни 1 қалби билан тасдиқлаб, тили билан айтиши шарт. Иймоннинг шартлари еттита. Ушбу етти шарт қу- йида арабча матни ва таржимаси берилган “Аманту” калимасида баён этилган:ِ َ اٰمَنْتُ بِاللِّ وَمَلٰئِكَتِه۪ وَكُتُبِه۪ وَرُسُلِه۪ وَالْيَوْمِ الْٰخِر وَبِالْقَدَرِ خَيْرِه۪ وَشَرِّه۪ مِنَ اللِّ تَعَالٰى وَالْبَعْثُ بَعْد ُ الْمَوْتِ حَقّ اَشْهَدُ اَنْ لٰ اِلٰهَ اِلّ اللُّ وَاَشْهَدُ اَنّ مُحَمّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُه “ Àманту биллàҳи ва малàикатиҳѝ ва кутубиҳѝ ва русулиҳѝ вал явмил àхири ва бил қодари хойриҳѝ ва шарриҳѝ миналлòҳи таъàлà вал баъсу баъдал мавти ҳаққун. Ашҳаду ан лà илàҳа илаллòҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳý ва расýлуҳ”. Маъноси: “Мен Аллоҳ Таолога ва унинг фаришта- ларига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, тақдирга; яхшилик ва ёмонлик Аллоҳ Таолонинг илми, иродаси ва яратмоғи ила эканига иймон келтирдим. 1 Калимайи шаҳодат: Ашҳаду ан лà илàҳа иллаллòҳу ва ашҳаду анна Му- ҳаммадан абдуҳý ва расýлуҳ.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=