РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

128 қилиши шарт). Қўл ва оёқ бармоқлари қиблага йўнал- тирилади. Саждада, эркаклар тирсакларини ёнларига ва қорин- ларини сонларига ёпиштирмайдилар. Оёқ бармоқла- рининг учларини қиблага буриб, букадилар (7-расм). Аёллар эса, аксинча, тирсакларини икки ёнига ва қо- ринларини сонларига ёпиштирадилар. Бармоқларини эркакларникидек қиблага қаратиб букмайдилар. Оёқла- рини ётқизиб, (расмдагидек) оёқларининг устини ерга текизадилар (8-расм). Саждада уч марта “Субҳана Роб- биял Аъл à ” дейилади. Сўнг “Аллòҳу акбар” деб саждадан турилиб, тиз чўкиб ўтирилади. Бир марта “Субҳанал- лоҳ” деганчалик муддат ўтирилиб, сўнг такрор “Аллòҳу акбар” деб, саждага эгилади. Иккинчи саждада ҳам уч марта юқоридаги тасбеҳ айтилади ва “Аллòҳу акбар” деб иккинчи ракатга турилади. Қўллар биринчи ракат- дагидек боғланади. "Аъузу" айтилмасдан, "Бисмиллаҳ" билан бошланиб "Фотиҳа" сураси ва ортидан бир сура ёки бирор узунроқ оят ўқилади. Кейин худди биринчи ракатдагидек рукуъ ва сажда қилинади. Иккинчи ра- катнинг иккинчи саждасидан сўнг, чап оёқ ерга тўша- либ, ўнг оёқ тикланиб, бармоқлар қиблага букилган ҳолда ташаҳҳудга ўтирилади (9-расм). Аёллар икки оёқларини ўнг тарафга чиқариб, сонлари устига ўтира- ди (10-расм). “Аттаҳийяту, Аллоҳумма солли ва Алло- ҳумма барик”, ўқилади. Ортидан “Роббана àтина” каби дуолар ўқилади. Дастлаб юзни ўнг елкага буриб, “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ” деб, салом берилади (11-, 12-расм).

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=