РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

127 тегадиган даражада қўлларини кўтариб, “Аллòҳу ак- бар” деб, ифтитоҳ такбирини айтади (1-расм). Аёллар такбир олганда, бармоқ учлари елкалари баробарича келадиган даражада қўлларини кўтаради (2-расм). Сўнг эркаклар ўнг қўлининг кафтини чап қўлининг устига қўйган ҳолда (ўнг қўлнинг жимжалоғи ва бош бармоғи билан ҳалқа шаклида чап билакдан тутиб,) қўлларини қовуштирадилар ва киндик остида тутади- лар (3-расм). Аёллар ўнг қўлларини чап қўллари усти- га қўйиб, қўлларини кўксида тутадилар. Қиёмда кўзлар саждагоҳга қаратилади (4-расм). Қўллар боғлангандан кейин “Сано” яъни “Субҳанака” дуоси ўқилади. "Аъузу-бисмиллаҳ" айтилиб, “Фотиҳа” сураси ўқилади. Сўнг оҳиста “Омийн” дейилади. Орти- дан қўшимча бирор сура ёки қисқа бир сура узунлиги- да, камида бир оят ўқилади. Қўллар икки ёнга ташла- ниб, “Аллòҳу акбар” деб, рукуъга эгилади. Рукуъда эркаклар бармоқ ораларини жипслаштир- масдан, қўллари билан тиззаларини маҳкам ушлайди- лар. Бош ва бел бирдек текисликда эгилади. (5-расм). Аёллар кўп энгашмайдилар (6-расм). Рукуъда энг оз уч марта “Субҳана Роббиял Азийм” дейилади. Рукуъда кўзлар оёқ бармоқларига қаратилади. Лекин бош эгил- майди, текис туради. Рукуъдан сўнг “Самиъаллоҳу ли- ман ҳамидаҳ” деб, тик турилади. Тўлиқ тикланиб бўл- гач, “Роббана лакал ҳамд” дейилади ва “Аллòҳу акбар” деб саждага эгилади. Саждага эгилаётганда, дастлаб тиззалар, сўнг қўллар, кейин эса, бош ерга қўйилади. (Саждада пешона ва бурун ернинг қаттиқлигини ҳис

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=