РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

126 ҳоясига етди деб ўйлаб салом берса, намоз бузилмай- ди. Бунда саҳв саждаси қилинади.) 15- Аврат жойларининг тўртдан бирини уч тасбеҳ ўқиладиганчалик миқдорда очиқ қолиши; (Аврат жой- ларини ўз истаги билан очса, ўша заҳотиёқ намози бу- зилади.) 16- Саждада икки оёғини баравар ердан кўтармоқ; НАМОЗ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ? Намозхон аввало усти-бошида ва намозгоҳда на- мознинг саҳиҳ бўлишига моне бўладиган нажосатлар- нинг йўқ эканига аҳамият қаратиши зарур. Таҳорати- ни тўлиқ олгандан сўнг, қиблага юзланади. Қалбини иложи борича дунёвий ўй-фикрлардан йироқ тутади. Аллоҳ Таолонинг маънавий ҳузурида эканини ёддан чиқармайди. Қалбан ўқимоқчи бўлган намозига ният қилади. Масалан: Бамдод намозининг суннатини ўқимоқчи бўлса: “Ният қилдим холис Аллоҳ розилиги учун бугунги бамдод намозининг суннатини ўқишга”, деган мазмунда қалбан ният қилади. Агарда фарзини ўқимоқчи бўлса: “Ният қилдим холис Аллоҳ розилиги учун бугунги бамдод намозининг фарзини ўқишга”, деган мазмунда, қалбан ният қилади. Агар нофила намози ўқимоқчи бўлса: “Ният қилдим холис Аллоҳ розилиги учун намоз ўқишга”, деб, қалбан ният қилади. Сўнг, бармоқларини жипслаштирмасдан, қиблага юзланган ҳолда, бош бармоқлари қулоқ юмшоқларига

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=