РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

121 НАМОЗНИНГ МАКРУҲЛАРИ 1- Намозда ўнгга-чапга қарамоқ; 2- Кийимни ёки танаси билан ўйнамоқ. (Агар ки- йими танасига ёпишиб қолса, озгина ҳаракат билан ту- затишлиги жоиздир); 3- Бармоқларни қирсиллатмоқ; 4- Сажда еридаги тошларни тозаламоқ; 5- Қўлларини икки ёнига ташламоқ; 6- Бир жойини бир ёки икки марта қашимоқ (бурн- ни артмоқ, ерга томизишдан яхшироқдир.); 7- Узрсиз чордана қуриб ўтирмоқ, 8- Бирор инсоннинг юзига қараб намоз ўқимоқ; 9- Ёниб турган оловга қараб намоз ўқимоқ; 10- Олдида, тепасида, ўнгида, чапида, орқасида ёки кийимида, қараган кишига яққол кўринадиган расм бўлган ҳолда, намоз ўқимоқ; 11- Керишмоқ; 12- Эснамоқ; 13- "Аттаҳийяту"да оёқ бармоқларини тикка тутган ҳолда тўпиқлари устига ўтирмоқ; 14- Тиззани кўтариб, думбаси устига ўтиришлик ёки қўлларни ерга тираб ўтирмоқ; 15- Янги ва муносиб кийими бўла туриб, эски ва номуносиб либосда намоз ўқимоқ. (Намозда одатий либосда намоз ўқимоқ мустаҳаб. Масалан: Тунги ли-

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=