РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
120 НАМОЗНИНГ ОДОБЛАРИ 1- Муаззин қомат айтганда, “Ҳайя аълал фалаҳ”ни, кутмасдан намозга турмоқ; 2- Ифтитоҳ такбирида бош бармоқларни қулоқ юмшоғига текизмоқ; 3- Қиёмда сажда ерига қарамоқ; 4- Рукуъда оёқнинг учларига қарамоқ; 5- Рукуъ ва саждада тасбеҳларни беш ёки етти мартадан айтмоқ; 6- Пешонадан аввал бурунни ерга текизмоқ; 7- Саждада буруннинг икки тарафига қарамоқ; 8- Саломда елкага қарамоқ; 9- Эснов келганда оғизни ёпишнинг имкони бўлма- са, ўнг қўлнинг ичи ёки орқаси билан ёхуд чап қўлнинг орқаси билан оғизни беркитмоқ; 10- Иложи борича муносиб ва тоза кийим билан на- моз ўқимоқ; 11- Ўнг тарафга салом берганда, ўнг тарафдаги жа- моат ва фаришталарга салом беришга ният қилмоқ; 12- Чап тарафга салом берганда, чап тарафдаги жа- моат ва фаришталарга салом беришга ният қилмоқ; 13- Ёлғиз намоз ўқилганда саломда “Кироман Коти- бийн” ва “Ҳафаза” фаришталарига салом беришга ният қилмоқ; 14- Имкон қадар йўталмасликка ҳаракат қилмоқ.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=