РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ

118 14- Витр намозларида қунут дуосини ўқимоқ; 15- Саждада пешона билан бирга бурунни ҳам ерга текизмоқ. НАМОЗНИНГ СУННАТЛАРИ 1- Азон айтмоқ; 2- Намознинг илк такбирида эркаклар қўлларини қулоқлари рўпарасига қадар, аёллар эса, кўкракларига қадар кўтаришлиги; 3- Такбирдан сўнг дарров қўлни боғламоқ. (Аёллар ўнг қўлларини чап қўллари устида, кўксига қўядилар. Эркаклар эса, ўнг қўлларининг бош ва жимжалоқ бар- моқлари билан чап қўлнинг билагини ҳалқа қилиб уш- лайдилар ва қўлларини киндик остига қўядилар.) 4- “Субҳанака” дуосини ўқимоқ; 5- “Аъузу” ва “Бисмиллаҳ” айтмоқ; 6- Ҳар бир ракатда “Фотиҳа”дан аввал “Бисмил- лаҳ”ни айтмоқ; 7- Фотиҳадан сўнгра “Омийн ” демоқ; 8- Рукуъ ва саждага эгилганда ва турганда такбир айтмоқ; 9- Рукуъда уч марта “Субҳàна Роббиял Аъзѝйм” деб, тасбеҳ айтмоқ; 10- Эркаклар рукуъда қўл бармоқларининг орала- рини очиб, тиззаларининг устига қўйиши, бошларини ва белларини бир хил савияда тутиши. (Аёллар рукуъ- да бирозгина эгиладилар.) Аёлларнинг рукуъда бар-

RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=