РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
116 САЖДА Намознинг бешинчи рукни – сажда. Сажда – рукуъдан тургандан кейин, етти аъзони яъни пешона, бурун, икки оёқнинг бармоқ учларини, икки қўл ва икки тиззани ерга текизишдир. Саждада кўзлар буруннинг икки ёнига қарайди. Қўллар юзнинг икки ёнида, бармоқлар эса, ораси ёпишган ва қиблага қараган ҳолда бўлади. ҚАЪДАЙИ ОХИРА Намознинг олтинчи рукни – қаъдайи охира яъни охирги ўтиришдир. Қаъдайи охира – намознинг охиридаги ўтиришда “Аттаҳийяту” дуосини ўқийдиганчалик муддат ўтир- моқдир. Қаъдада эркаклар ўнг оёқларининг бармоқларини қиблага қаратиб букадилар ва чап оёқларини тўшаб устига ўтирадилар. Аёллар эса, чап ёни билан ўтириб, иккала оёғини ўн тарафга чиқариб тўшайдилар. Аёл- ларнинг ушбу ўтириш шаклига “Таваррук” дейилади. Қаъдада бармоқ учлари қиблага қаратилган ҳолда бў- лади, қўллар эса тизза устига ҳоли қўйилади. Қаъдада кўзлар қучоққа қараган ҳолда бўлади.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=