РАСМЛИ МУХТАСАР ИЛМИҲОЛ
115 َاَللّهُمّ اِيّاكَ نَعْبُدُ وَلَكَ نُصَلّ۪ى وَنَسْجُدُ وَاِلَيْكَ نَسْعٰى وَنَحْفِدُ نَرْجُو رَحْمَتَكَ وَنَخْشٰى عَذَابَك * اِنّ عَذَابَكَ بِالْكُفّارِ مُلْحِقٌ Аллòҳумма иййàка наъбуду ва лака нусоллѝ ва нас- жуду ва илайка насъà ва наҳфиду наржý роҳматака. Ва нахшà аъзàбака инна аъзàбака бил куффàри мулҳиқ. 29 РУКУЪ Намознинг тўртинчи рукни – рукуъдир. Рукуъ – қиёмда қироатдан, яъни фотиҳа сураси ва зам сура ўқигандан кейин бош ва бел текис бўладиган шаклда эгилмоқдир. Рукуъда эркаклар тиззаларини ушлаб бармоқларининг ораларини очади. Аёллар эса, бармоқларининг оралари ёпиқ бўлган ҳолда, қўллари- ни тиззаларининг устига қўядилар. Рукуъда кўзлар оёқ бармоқларига қараган ҳолда бўлади. Ўтириб намоз ўқиган киши рукуъда бошини тизза- сининг рўпарасига қадар эгади. 29 Маъноси: Ё Аллоҳ! Биз фақат Сенга қуллик қиламиз, Сен учун намоз ўқий- миз. Сенга сажда қиламиз. Сенинг розилигингга интиламиз ва талпинамиз. Раҳматингдан умид қиламиз, азобингдан қўрқамиз. Ҳеч шубҳа йўқки, Сенинг азобинг кофирларга бўлади.
RkJQdWJsaXNoZXIy NTY0MzU=